Россия Сурияга иккита бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолётини юборди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Сурия активистларига кўра, куни кеча мазкур самолётлар Россиянинг Хмеймим авиабазасига қўнган. Суриядаги базага, шунингдек, тўртта Су-35 қирувчи самолёти ва А-50 самолёти етиб келганлиги хабар қилинмоқда.
Суриядаги россиялик ҳарбийлар ва ҳарбий саноат комплекси вакиллари Су-57 ҳақидаги маълумотни ҳозирча тасдиқламади.
Изоҳ (0)