Швециянинг Уппсала шаҳрида тажовузкор хулқи учун полиция томонидан қўлга олинган тиланчига унинг куртка ва сумкасидан топилган ҳамда мусодара қилинган 6 миллион крона (742 минг доллар) пули қайтариб берилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«У пуллар қаердан келганлигини тушунтирди. Бошқа айтадиган гапим йўқ», — дейди ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борган прокурор Анна Шёблум. Эркак айбловнинг барча бандлари бўйича айбсиз деб топилган. Унга нисбатан қўзғатилган иш ёпилган.
Полиция тиланчини 12 февраль куни у ўткинчиларга автобус чиптаси учун пул сўраб хиралик қилгани учун қўлга олган эди.
Изоҳ (0)