Италия А сериясининг 25-турида «Наполи», «Ювентус» ва «Милан» клублари минимал ҳисобларда зафар қучди.
Шу тариқа неаполлик футболчилар пешқадамликни сақлаб қолишга эришди. Улар «Ювентус»дан 1 очко кўпроқ жамғарган. Маурицио Сарри Европа Лигаси гўёки унга керак эмасдек, «Лейтпсиг»га қарши ўйинга жиддий эътибор қаратмаганди. Айни пайтда «Наполи» бор имкониятини А серияда зафар қучишга сафарбар қилгани яққол намоён.
«Ювентус» эса Турин дербисида муваффақият қозонди. Чемпионлар Лигасининг «Тоттенҳэм»га қарши жавоб ўйини олдидан бироз қийин вазиятга турган Массимилиано Аллегри жамоасига Алекс Сандронинг голи ёрдам бериб юборди.
Гаттузо бошчилик қилаётган «Милан» барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда кетма-кет 10 та ўйинда мағлуб бўлмади. Шуларнинг 7 тасида миланликлар зафар қучишга эришган. Аммо навбатдаги икки тур жамоага осон ўтмаслиги аниқ. Чунки рақиблар Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётган «Рома» ва «Интер» клублари бўлади.
Чемпионлар Лигаси олдидан «Рома» «Интер»дан ўзиб кетди. Бугун «Ювентус» Турин дербисида ўйнайди
Италия А серияси 25-тур ўйинлари 19 февраль, якшанба«Торино» — «Ювентус» 0:1
Гол: Алекс Сандро, 33 (0:1).«Наполи» — «Спал» 1:0
Гол: Аллан, 6 (1:0).«Аталанта» — «Фиорентина» 1:1
Голлар: Милан Бадель, 16 (0:1). Андреа Петанья, 46+ (1:1).Четлатиш: Никола Миленкович, 85 (Ф).«Милан» — «Сампдория» 1:0
Гол: Жакомо Бонавентура, 13 (1:0).Ноаниқ пенальти: Рикардо Родригес, (М).19 февраль, душанба«Лацио» — «Верона» 00:45
Изоҳ (0)