Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида давом этаётган қишки Олимпиада ўйинларида мухлислар энг кўп хоккей беллашувларига ташриф буюрмоқда.
Кеча — 17 февраль куни хоккейда принципиал ўйин бўлиб ўтди ва унда россиялик хоккейчилар АҚШ термасига қарши шайба сурди. Халқаро олимпия қўмитасининг қарорига кўра, россиялик спортчилар Олимпиадада нейтрал мамлакат аъзолари сифатида, аниқроғи, олимпия байроғи остида иштирок этиб келмоқда. Худди ўша байроқ билан музга чиққан россиялик хоккейчилар америкаликлар дарвозасига 4 та шайба уришга муваффақ бўлди — 4:0.
Шу тариқа улар гуруҳни 6 очко билан пешқадам сифатида якунлади. Словения, АҚШ ва Словакия бир хилда — 4 тадан очко жамғарди. Ўзаро ўйинларда Словения америкалик хоккейчиларни 3:2 ҳисобида таслим қилгани учун, уларга 2-ўрин насиб этган.
Ҳозирча Россия терма жамоаси чорак финалга йўлланма олган.
Изоҳ (0)