Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида 16 февраль соат 19:00 ларда Қумбости маҳалласида яшовчи, нафақахўр, 1939 йилда туғилган Мамасидиқ Холдоровнинг уйида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ёнғин сандал ичига электр плитасини ёқиб, назоратсиз қолдириш оқибатида юзага келган.
Оқибатда нафақахўр М.Холдоров куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)