Ўзбекистон Супер Лигасида иштирок этадиган «Бухоро» футбол клуби сербиялик Марко Клисурани ўз сафига қўшиб олди. Жамоа матбуот хизмати берган хабарга кўра, Клисура билан 1 йиллик келишувга эришилган.
1992 йилда таваллуд топган футболчи бир йил авввал Сербия миллий терма жамоасида дебют қилганди, деб ёзди «Championat.asia» нашри. У 2017 йилнинг 29 январь куни Сербиянинг АҚШга қарши ўйинида майдонга тушган. Мазкур беллашув ҳозирча Клисура учун термадаги ягона иштирок бўлиб турибди.
Марко Клисура ўз вақтида «Слога Темерин», «Палич», «Младеновац», «Цемент Беочин», «CСК Челарево», «Нови Пазар», «Спартак Суботица», «Бачка Бачка Паланка» клубларида ўйнаган. У ҳимоя чизиғи вакили ҳисобланади.
Сербия терма жамоаси ЖЧ—2018 чиптасини қўлга киритган. Жамоани шунгача олиб келган Словолюб Муслин эса аллақачон истеъфо бериб улгурган.
Изоҳ (0)