Тошкентнинг «Локомотив» клуби 19 февраль куни Эронда «Зоб Оҳан»га қарши ўйинда майдонга тушади.
Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-тури доирасидаги беллашувда «Локомотив»га бразилиялик Нивалдо ёрдам бера олмайдиган бўлди. Клуб шифокори Аброр Пирриевнинг маълум қилишича, Нивалдо «Ал-Ваҳда» клубига қарши ўйинда оёқ пайларини чўзиб олган ва 2 ҳафтага сафдан чиққан.
«Ал-Ваҳда»га қарши беллашув «темирйўлчилар»нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган бўлиб, Нивалдо 36-дақиқада жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Бунгача у 25-дақиқада янги клуби сафидаги дебют голини уришга эришганди.
Изоҳ (0)