Тошкентда талончилик жиноятини содир этган эр-хотин қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
1 февраль куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида номаълум шахс Қўйлиқ даҳасида яшовчи М. Қаюмованинг уйига кириб, хонасидан пули, заргарлик буюмлари, эркаклар қўл соати, компьютер ва ноутбукларини ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида жиноятни Шайхонтоҳур тумани Шайх Зайниддин кўчаси 114-уйда яшовчи, 1987 йилда туғилган Р. Касимов ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи, хусусий тадбиркор, 1986 йилда туғилган З. Касимова содир этганлики аниқланган. Улар қўлга олинган.
Изоҳ (0)