Германия пойтахтида Fruit Logistica 2018 халқаро кўргазмаси ўз ишини тугатди, деб ёзади «Жаҳон» ахборот агентлиги.
Жорий йилда ушбу тадбирда дунёнинг 80 та мамлакатидан 3 мингдан ортиқ экспонент иштирок этди. Кўргазмага 130 дан ортиқ мамлакатдан 75 минг мутахассис ташриф буюрди.
Fruit Logistica 2018 халқаро ярмаркасида Ўзбекистоннинг миллий экспозициясини UzTrade АЖ мутахассислари ва бошқа маҳаллий ташқи савдо компаниялари тақдим этди. Ўзбекистон делегацияси вакиллари Германия, Франция, Голландия, Венгрия, Италия, Туркия ва бошқа мамлакатлар импортчи компаниялари билан учрашди. Ўзбек қовунлари, кўкатлари, шунингдек, қуруқ меваларнинг кенг ассортиментини етказиш бўйича келишувга эришилди.
«Fruit Logistica 2018 ярмаркаси Европа бозорларига чиқиш учун бизга катта имкониятлар очиб берди. Жумладан, ELMI Ltd. компанияси билан 5 миллион АҚШ доллари қийматидаги полиз экинлари етказиш бўйича шартнома имзоладик», — дейди UzTrade компаниясининг Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги вакили Беҳрузхон Сайдуллаев.
Изоҳ (0)