Саудия Арабистони уламолар олий кенгашининг етти аъзосидан бири Абдулла ал-Мутлақ мамлакатда аёллар доимий равишда диний либосда — абайяда юришидан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
«Муслималарнинг 90 фоизидан ортиғи диннинг барча аҳкомларига амал қилади, аммо абайяда юрмайди, бу нималигини билмайди, шунинг учун биз ҳам аёлларни абайяда юришга мажбур этмаслигимиз лозим», — деди диний арбоб.
Олий мартабали диний ходим биринчи марта бу тахлит фикр билан чиқиши. Келажакда бу Саудия қонунчилигига тегишли ўзгартишлар киритилиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)