Молия вазирлиги жорий йилнинг февраль ойи учун пенсия ва нафақа тўловлари тўлиқ молиялаштирди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик вакиллари маълум қилди.
«Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 2 февралдаги № ПҚ-2753-сон қарори ижроси юзасидан 3,1 миллион нафардан ортиқ ишламайдиган фуқароларга пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида етказилишини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан февраль ойи учун талаб қилинган маблағ 12 февраль санасига қадар тўлиқ молиялаштирилди», — дейилади хабарда.
Шунингдек, ишловчи фуқароларга пенсия ва нафақа тўловлари учун маблағлар корхона ва ташкилотларнинг талабномаларига асосан 14 февралгача молиялаштириб берилди.
Изоҳ (0)