Шу кунларда Ўзбекистон бўйлаб Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичлари ўтказилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабарига кўра, ғолибларни тақдирлаш ва барча иштирокчиларга эсдалик совғалари топшириш ишлари диний идора, жойлардаги вакиллик ва ҳомийлар томонидан амалга оширилмоқда.
Идора матбуот хизматининг қайд этишича, қориларни қўшимча равишда тақдирлашни истаган узоқ-яқиндаги саховатпеша кишилар ҳомийлик қилиш таклифи билан чиқмоқда.
Ҳомийлик қилиш истагини билдирганлар учун Ўзбекистон Қуръон мусобақаси ташкилий ҳайъати томонидан махсус ҳисобрақам очилган эди. Энди Payme тизими орқали тўловни амалга ошириш хизмати ишга туширилди.
Бунинг учун Payme тизимига кириб, «Тўлов хизматлари» бўлимидан Қуръон мусобақасини қўллаб-қувватлаш тугмасини танлаш лозим. Бир мартада 500 сўмдан 5 миллион сўмгача ҳомийлик пули ўтказиш мумкин.
Изоҳ (0)