Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин 10 февраль, шанба куни қишки Олимпиада очилиш маросимига ташриф буюрган КХДР делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: Yonhap

Фото: Yonhap

Шимолий Корея делегациясига мамлакатнинг расмий раҳбари, Олий халқ йиғини (парламент) президиуми раиси Ким Ён Нам бошчилик қилди, унинг таркибига эса КХДР етакчисининг синглиси Ким Ё Чжон кирди.

Делегация таркиби Корея уруши тамомланганидан бери энг юқори мартабали бўлди. Шунингдек, КХДР етакчиси оиласи аъзоси тарихда илк бор Жанубий Кореяга ташриф буюрди.

Мун Чжэ Ин КХДР делегациясини президент саройида қабул қилди. Томонлар бир-бири билан қўл бериб кўришди. Учрашув якунланганидан сўнг делегация Жанубий Корея президенти уларнинг шарафига уюштирган тушликка йўл олади.

Шимолий Корея делегацияси 11 февраль, якшанба куни ташрифини якунига етказади ва ватанига қайтиб кетади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди