Ҳуқуқ-тартибор идоралари Тошкентда ЙТҲ содир этиб, воқеа жойидан яширинган ҳайдовчини аниқлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
6 февраль куни соат 17:30 ларда Сергели тумани 7-мавзесида номаълум ҳайдовчи автомашинани бошқариб кетаётиб, автобуслар тўхташ бекати қаршисида пиёдани уриб юборган. Мазкур йўл транспорт ҳодисаси натижадасида 2004 йилда туғилган бола ўнг қўл билак суягининг синиб силжиши ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган. Ҳайдовчи пиёдага тиббий ёрдам кўрсатмасдан ва Ички ишлар органларига хабар бермасдан, ЙТҲ жойидан кетиб қолган.
7 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида ЙТҲни содир этган ҳайдовчи 1972 йилда туғилган Уралова Наргиза Жабборовна эканлиги ва у ўзининг бошқарувидаги Matiz русумли автомашинасида бўлганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Н.Ж. Ураловага нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, унинг автомашинаси жарима майдончасига қўйилган.
Изоҳ (0)