Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилоятида Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда журналист Муҳаммаджон Обидов хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»/ Муҳаммаджон Обидов 

Фото: «Дарё»/ Муҳаммаджон Обидов 

9 февраль куни Фарғона шаҳри марказидаги шоир номи билан аталувчи кўча ва майдондаги ҳайкал пойида юзлаб фарғоналиклар тўпланди.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев буюк мутафаккир ижодини ўрганиш ва тарғиб қилиш борасидаги қилинган ва режадаги мақсадлар ҳақида гапирди.

Фото: «Дарё» / Муҳаммаджон Обидов 

Фото: «Дарё» / Муҳаммаджон Обидов 

«Навоий асарларидаги эзгу ғоялар умумбашарий ва ўлмасдир. Бугунги авлод унга муносиб яшашга бурчли», — деди Шуҳрат Ғаниев.

Тадбирда олимлар томонидан Навоий ижодини ўрганиш жараёнидаги янги тадқиқот натижалари ҳақида маълумот берди. Шоирлар ҳамда «Зулфия» номидаги давлат мукофоти совриндорлари ўзбек, рус, инглиз, француз тилларида ғазаллар ўқиди.

Фото: «Дарё» / Муҳаммаджон Обидов 

Фото: «Дарё» / Муҳаммаджон Обидов 

Бундан ташқари, Ислом Каримов номидаги санъат саройида назм ва наво кечаси бўлиб ўтди. Унда яқиндагина вилоятда ташкил этилган мақом гуруҳи санъаткорлари Навоий ғазалларига битилган қўшиқларни ижро этди.

Навоий ижоди тарғиботчи ва тадқиқотчилари, «Навоийни билиш» танлови ғолиблари вилоят ҳокимлигининг совғалари билан тақдирланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди