Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нью-Йоркда истиқомат қилувчи 11 ёшли Энтони Перес 12 ёшли дўсти Хуан Амперресни музли ҳовуздан қутқараман деб ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Daily Mail’га таяниб, Last24 хабар берди.

Фото: «Кратко-News»

Фото: «Кратко-News»

Нохуш ҳодиса Мертл-авенюдаги Форест боғида содир бўлган. Болалар мактабдан сўнг боғда ўйнаган ва улардан бири сувга тушиб кетган. Перес дўстига ёрдам бериб, уни қутқариб олган, бироқ ҳовузга ўзи тушиб кетган.

Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар болани музли сув чангалидан қутқариб олишга ҳаракат қилган. Сувдан чиқариб олинган болакай нафас олмаётгани маълум бўлган. У дарҳол шифохонага жўнатилган, бироқ болакайга у ерда ўлим ташхиси қўйилган.

Нашрнинг аниқлик киритишича, иккита қутқарувчи совуқ қотганлиги сабаб шифохонага ётқизилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)