Эртага — 8 февраль куни футзал бўйича Осиё Чемпионатининг чорак финал беллашувлари бўлиб ўтади. 2 та ўйин Тошкент вақти билан 13:00 да старт олса, яна 2 таси 16:00 га тайин қилинган.
«B» гуруҳини Япониядан кейин 2-ўринда якунлаган Ўзбекистон терма жамоаси ярим финал йўлида Вьетнам билан тўқнаш келади. Япония эса ўз навбатида Баҳрайнни синовдан ўтказади. Ҳар иккин ўйин 16:00 да старт олади.
Футзал. Японияга қарши ўйинда мағлуб бўлган Ўзбекистон термаси чорак финалга 2-ўрин билан йўл олди
Чемпионлик учун асосий даъвогар бўлган Эрон терма жамоаси Таиланд билан беллашса, сўнгги жуфтликни Ливан ва Ироқ термалари ташкил қилади.Икки йил аввал Тошкент мезбонлик қилган Осиё Чемпионатида финалга қадар Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари етиб келган бўлиб, ҳал қилувчи ўйин форсларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етганди.
Изоҳ (0)