Лондоннинг «Челси» клуби АПЛнинг кетма-кет иккинчи турида йирик мағлубият қабул қилиб олди.
«Ливерпуль» дарвозасига 2 та пенальти тайин қилинган ўйин Юрген Клоппнинг ҳафсаласини пир қилди
Антонио Конте бошчилик қилаётган жамоа ўтган турда «Борнмут»ни қабул қилиб, 0:3 ҳисобида енгилганди. Бу сафар «Уотфорд» майдонида тор-мор этилди — 1:4. Бакайоко 30-дақиқада қизил карточка олиб майдондан четлатилгач, лондонликларнинг аҳволи оғирлашиб қолди. Қайд этиш керак, «Челси» мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.Англия Премьер-Лигаси 26-тур беллашувлари 5 февраль, душанба
«Уотфорд» — «Челси» 4:1
Голлар: Трой Дини, 42-пен (1:0). Эден Азар, 82 (1:1). Дерил Янмат, 84 (2:1). Жерар Деулофеу, 88 (3:1). Роберто Перейра, 91+ (4:1).Четлатиш: Тьемуа Бакайоко, 30 (Ч).«Челси» 20 февраль куни Чемпионлар Лигасининг нимчорак финали доирасида Каталониянинг «Барселона» клубини қабул қилади. Испан гранди мавсум бошидан буён мағлуб бўлмай келаётган кучли бешликнинг ягона вакили ҳисобланади.
Изоҳ (0)