КХДР Корея Республикасида қишки Олимпиада ўйинлари ўтказиладиган вақтда истисно тариқасида ўз артистларини Сеулнинг бир томонлама санкцияларини четлаб ўтган ҳолда кемада юборишни таклиф қилди. Санкциялар 2010 йилда жорий этилган. Бу ҳақда 5 февраль, душанба куни Yonhap News агентлиги хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
КХДР 4 февраль, якшанба куни Сеулни 140 кишидан иборат «Самчжиён» мусиқий ансамблини 6 февраль, сешанба куни «Мангёнбон-92» кемасида юбориш ва труппанинг ҳаракатланиши учун ундан фойдаланиш режалари ҳақида хабардор қилди.
КХДРнинг мазкур режаси Корея Республикаси томонидан 2010 йилнинг 24 май куни жорий этилган бир томонлама санкцияларни бузиш ҳисобланса-да, Сеул Олимпиада муваффақияти учун истисно тариқасида чекловни олиб ташлаш эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Санкциялар Шимолий Корея кемаларини Корея Республикаси портларига киришини тақиқлашни кўзда тутган.
Изоҳ (0)