Ливерпуль университети олимлари итлар кўпроқ кимларга ҳужум қилишини аниқлади. Шунингдек, итлар тишлаганлар сони расмий статистикага қараганда кўпроқ эканлиги маълум бўлди. Тадқиқот натижалари Journal оf Epidemilogy and Community Health журналида чоп этилди.
Олимлар Буюк Британия шимоли-ғарбидаги Чешир графлигининг 694 нафар аҳолиси иштирокида сўров ўтказди. Иштирокчилар ўз ёшини кўрсатиб, бир қатор саволларга жавоб берди.
Сўровнома қатнашчиларининг 25 фоизини ҳаёти давомида кучук тишлаганлиги аниқланди. Итлар тишлашининг ўртача содир бўлиш даражаси йилига минг кишига 18,7 ҳолатни ташкил этди. Буюк Британия соғлиқни сақлаш тизими кўрсаткичлари бундан уч марта камдир. Бу фақат тиббий ёрдам талаб этиладиган ҳолатлар қайд этилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Иштирокчиларнинг 44 фоизга яқини болалигида, 16 ёшгача бўлган даврда итлар ҳужумига учраган. Эркаклар аёлларга қараганда 1,8 марта кўпроқ кучуклар қурбонига айланганлиги аниқланди.
Психологик тест безовталанишга мойиллик билан итлар тишлаши хавфи ўртасидаги боғлиқликни намойиш этди.
Изоҳ (0)