Футзал бўйича Осиё Чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун — 5 февраль куни гуруҳдаги 3-тур беллашувини Японияга қарши ўтказади.
Бунгача ҳар икки терма вакиллари 2 тадан беллашувда зафар қучиб, чорак финал масаласини ижобий ҳал қилишга эришганди. Бугунги беллашув гуруҳ ғолиби номига ойдинлик киритиб беради. Тўплар нисбати Баҳодир Аҳмедов бошчилик қилаётган ўзбекистонлик футзалчиларда яхшироқ эканидан келиб чиқилса, уларни эҳтимолий дуранг натижа ҳам қаноатлантиради.
Осиё Чемпионати. Ўзбекистон, Япония, Ироқ ва албатта Эрон футзалчилари чорак финал йўлланмасига эга чиқди
Японияга қарши принципиал ўйинни Sport-TV тўғридан-тўғри намойиш қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 13:30 да старт олади. Бунгача ЎФА мамлакат термасининг олдига Осиё Чемпионатида зафар қучишни бош мақсад сифатида қўйганди.1999 йилдан буён ўтказиб келинадиган футзал бўйича Осиё Чемпионатида япониялик футзалчилар 3 бор ғолиб чиққан. Қолган 11 та турнирда Эронга тенг келадигани топилмаган. Япониялик футзалчилар финалда жами 8 марта тўп суриш бахтига мушарраф бўлган.
Ўзбекистон футзал терма жамоаси эса 4 марта — 2001, 2006, 2010 ва 2016 йилларда финалда ўйнаган. Шуларнинг 3 тасида Эронга ва 1 тасида Японияга имконият бой берилган. Совриндорлик жиҳатидан олиб қараганда Япония футзалчилари Осиёда форслардан кейин иккинчи ҳисобланади.
Изоҳ (0)