АҚШда 4 февраль, якшанба куни Amtrak йўловчи поезди ва CСХ компанияси юк состави тўқнашган темирйўл қисмида сигнал кўрсаткичлари ишламаган. Бу ҳақда Amtrak президенти Ричард Андерсонга таяниб, Associated Press агентлиги хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Авария юк темирйўл станцияси яқинида юз берган. Йўловчи поезди номаълум сабабга кўра, темирйўлнинг юк состави турган ён тармоғи бўйлаб ишга туширилган. Amtrak ҳодиса юз берган темирйўл қисмида йўллардаги кўрсаткичларнинг сурилиши ва поездлар учун сигнал тизимининг ишлаши учун CСХ жавоб беришини маълум қилди.
Андерсоннинг сўзларига қараганда, мазкур қисмда темирйўл сигналларининг автоматик тизими ўчирилган эди ва CСХ диспетчерлари поездларнинг ҳаракатланиш йўналишларини радиоалоқа орқали маълум қилган.
Изоҳ (0)