Хитой Тайпейи мезбонлик қилаётган футзал бўйича Осиё Чемпионатида чорак финал йўлланмасини қўлга киритган 4 та терма жамоа номи аниқ бўлди: Ўзбекистон, Япония, Ироқ ва Эрон.
Ўзбекистон терма жамоаси тўплар нисбатига кўра «B» гуруҳини бошқариб турибди. Эртага — 5 февраль куни улар ҳал қилувчи ўйинда Японияга қарши залга чиқади. Мазкур зона вакиллари эгаллаган ўрнига қараб, «А» гуруҳи етакчилари билан чорак финалда тўқнаш келади.
«А» гуруҳида вазият чигал. Сўнгги турда Хитой Тайпейи Вьетнамга қарши саф торца, Малайзия футзалчилари Баҳрайнни синовдан ўтказади.
«C» гуруҳида эса Осиёнинг футзалдаги энг кучли аъзоси бўлган Эрон 2 та ўйинда 25 та гол урди. Илк турда Мьянма термасини 14:0 ҳисобида таслим қилган форслар, кейинроқ Хитой устидан 11:1 ҳисобида зафар қучди. Ироқнинг ғалабалари эса анчагина камтар бўлди.
«D» гуруҳини кутилмаганда Таиланд терма жамоаси 3-ўринда ўтказмоқда. Келаси турда тайлар Қирғизистон билан тўқнаш келади. Ливан эса аутсайдер Иорданияни синовдан ўтказади.
Изоҳ (0)