Ўтган мавсумнинг ярмида «Пахтакор»га келиб қўшилган ва Тошкент гранди билан 2,5 йиллик келишувга эришган Гиди Канюк фаолиятини «Маккаби Т-А» сафида давом эттиради. Бу ҳақда унинг ўзи Instagram саҳифаси орқали маълумот берган.
«Championat.asia» нашри Канюкнинг ижарага берилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзди. «Пахтакор» расмий сайти бу борада тушунтириш бермаган.
Канюк «Пахтакор»га келишидан олдин Петах-Тикванинг «Маккаби П-Т» клубида тўп сурганди. Ватани Исроилга қайтиши эса Тель-Авивга тўғри келди.
Шу тариқа «Пахтакор»да легионерлар сони 1 тага камайди. Айни пайтда бразилиялик Тиагу Безерра, португалиялик Исмоил Гонсалвеш, черногориялик Марко Симич ва австралиялик Ростин Гриффитс каби футболчилар Тошкент клуби билан бирга.
Изоҳ (0)