Шайҳонтохур тумани Уйғур кўчасида яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг совуқдан музлаб қолгани аниқланди, деб хабар беради «Telegraf.uz».
Хабарда қайд этилишича, уйсиз фуқаро ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан касалхонага жойлаштирилган. Унга оёқ панжаси совуқ қотиши ташхиси қўйилган ҳамда даволаниш учун олиб қолинган.
Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги шифохоналарда аниқ яшаш манзили бўлмаган кишилар исиниб, тиббий ёрдам олиши учун ўринлар ажратилгани ҳақида хабар берилган эди.