Андижон шаҳридаги «Эдельвеис спорт» масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини кенгайтирмоқда ва чет эл бозори билан алоқаларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўтган йили Андижон вилоятида «ноль» қийматда берилган давлат объектларига тадбиркорлик субъектлари томонидан 9 миллиард 525 миллион сўм инвестиция киритилиб, мингга яқин иш ўрни яратилди.
«Эдельвеис спорт» масъулияти чекланган жамиятига ҳам Андижон шаҳридаги фойдаланилмай, бўш турган бинолардан бири берилган эди. Қисқа вақтда реконструкция қилиниб, спорт жиҳозлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, 38 киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Айни пайтда корхонада ойига 100 миллион сўмлик 10 дан ортиқ турдаги спорт жиҳозлари ишлаб чиқарилмоқда.
«Маҳсулотларимизни жорий йилдан экспорт қилишни бошлаймиз, — дейди жамият раҳбари Зафарбек Абдураҳимов. — Россиялик ҳамкорлар билан Москва шаҳрида савдо маркази очишга келишиб олдик».
Изоҳ (0)