Биткоинлар ишлаб чиқариш энг рентабелли давлатлар қаторига Венесуэла, Тринидад ва Тобаго ҳамда Ўзбекистон киритилди. Бунинг учун энг серхаражат мамлакат сифатида Жанубий Корея топилди, деб хабар беради EADaily.
Рейтингдан 115 давлат ўрин олди. Ҳисоб-китоблар давомида экспертлар бир биткоинни ишлаб чиқариш учун зарур электр энергиясига ўртача сарф инобатга олинди.
Венесуэлада 1 VTS майнинг қиймати атиги 530 долларни ташкил этди. Иккинчи ўриндаги Тринидад ва Тобагода бу кўрсаткич 1190 долларга тенг бўлди. Учликни якунлаб берган Ўзбекистонда бир биткоин ҳосил қилиш 1790 долларга тушади.
Умуман олганда, криптовалюта ишлаб чиқариш Шарқий Европа ва Осиё давлатларида бошқа минтақаларга қараганда даромадлироқ эканлиги маълум бўлди.
Изоҳ (0)