Миробод туманида 25 грамм марихуанани сотишга уринган эркак ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
«25 январь куни соат 20:00 ларда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Миробод тумани ҳудудида ўтказилган тадбир давомида 1988 йилда туғилган Шадиев Хусниддин Рахматуллаевич тўхтатиб текширилганда, унинг ёнидан сотиш мақсадида сақлаб келаётган 25,54 грамм марихуана аниқлаб олинди», — дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)