Пхеньянда 8 февраль куни ўтказилиши белгиланган ҳарбий парадга тайёргарлик жараёни билан машғул бўлган КХДР фуқаролари сони 13 мингдан 50 минг нафаргача ошди. Бу ҳақда KBS телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бу парад давомида турли картиналар ҳосил қилинадиган пластиналар намойишига тайёргарлик билан боғлиқ эканлиги тахмин қилинмоқда», — таъкидланади хабарда. Телеканал манбаларига кўра, парадга тайёргарлик Пхеньян яқинидаги Мирим аэродромида ўтказилмоқда.
23 январь куни КХДР раҳбарияти янги расмий байрам — Корея халқ армиясига асос солинган кунни таъсис этишга қарор қилди. У ҳар йили 8 февраль куни нишонланади.
Изоҳ (0)