Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Милош Земанга Чехия Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Шавкат Мирзиёев Милош Земанга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлат раҳбари сифатидаги маъсулиятли фаолиятига муваффақиятлар, Чехия халқига эса тинчлик ва тараққиёт тилади.
Изоҳ (0)