30 январь куни Ўзбекистоннинг икки футбол клуби Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи учун плей-офф ўйинида иштирок этади.
Чемпионатни кучли учликда якунлаган «Пахтакор» Қатарда «Ал-Гарафа» меҳмони бўлади. Вице-чемпион «Насаф» эса Қаршида Иорданиянинг «Ал-Файсалий» клубини қабул қилади.
Айни пайтда «пахтакорчилар» Қатар пойтахти Доҳага етиб келиб улгурган. Улар билан бирга 60 дан зиёд футбол мухлиси чартер рейсда Қатарга учгани айтилган. Беллашув давомида мухлислар Ўзбекистоннинг энг совриндор клубини қўллаб-қувватлаб туради.
«Насаф»нинг рақиби эса Тошкентга келиб улгурган. Эртага — душанба куни «Ал-Файсалий» футболчилари Қаршига етиб келади. Шундан келиб чиқиб, ўйинолди расмий маросимлар 29 январь кунининг иккинчи ярмида ўтказилади.
«Насаф» — «Ал-Файсалий» ўйини 16:00 да старт олади. «Пахтакор»нинг Қатардаги беллашуви эса Тошкент вақти билан 22:00 га тайин қилинган.
Изоҳ (0)