23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатини Қатар терма жамоаси 3-ўринда якунлади.
Бронза медаллари учун кечган ўйинда қатарлик футболчилар Жанубий Кореяни таслим қилди — 1:0. Ўйиндаги ягона гол 39-дақиқада Акром Афиф томонидан урилди.
Ярим финалда Жанубий Корея термаси Ўзбекистондан 1:4 ҳисобида енгилган бўлса, Вьетнам билан 2:2 ўйнаган Қатар пенальтилар сериясига кўра имкониятни бой бериб қўйганди.
Эртага — 27 январь куни финал ўйини бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан 13:00 да старт оладиган беллашувни Самарқанд, Наманган ва Тошкент шаҳарларидаги катта экранларда томоша қилиш учун ЎФА шароит яратиб беришни ваъда қилган.
Изоҳ (0)