Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида Рамзес II нинг улкан ҳайкали кўчирилмоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Ёши уч минг йилдан ортиқ, вазни 83 тонна, баландлиги эса 11 метр бўлган ҳайкал Гизадаги пирамидалар комплексида жойлашган. У махсус тиркамага ортилган ва 400 метрга кўчириш учун мустаҳкам маҳкамланган. Қадимий ёдгорлик унга нисбаан оғирликни камайтириш мақсадида вертиcал ҳолатда кўчирилган. Ҳайкал олиб ўтиладиган йўл олдиндан мустаҳкамланган ва текисланган, шунингдек, унинг оғир ҳайкални кўтара олишига ишонч ҳосил қилиш учун симуляция ҳам ўтказилган.
Ҳайкал Катта Миср музейининг кириш қисмига ўрнатилади. Пушти гранитдан ясалган ҳайкал Мемфида топилган ва 1954 йилда Қоҳирадаги вокзал майдонига ўрнатилган. Ҳайкалга поездлар ҳаракати натижасида юзага келадиган тебранишлар зарар етказмаслиги учун уни Гиза платосига кўчиришга 2006 йилда қарор қилинган. Ҳайкалнинг нусхаси Қоҳира аэропортиа олиб борувчи йўлда ўрнатилган.
Изоҳ (0)