Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида Новосибирск—Чимкент рейси бўйича ҳаракатланаётган носоз автобусдан 80 дан ортиқ йўловчи қутқарилди. Бу ҳақда Kazakhstan Today нашри хабар бермоқда.
Таъмирлашдан сўнг улар белгиланган манзилга томон йўлида давом этди.
24 январь 11:00 да маҳаллий полиция хизмати ходимларига Қизилўрда—Павлодар трассасининг 47-километрида VANHO маркасидаги автобус ёқилғи қурилмасининг музлаб қолиши туфайли бузилиб қолганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Автобусда Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари (81 киши) бўлган.
Бузилган автобус йўловчилари бошқа автобусда Павлодарга етказилган. 16:00 да носозлик бартараф этилгандан сўнг автобус йўналишида давом этган. Бошқарма қурбонлар ва жабрланганлар йўқлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)