Сербиялик ҳужумчи Филипп Раевац фаолиятини Тошкентнинг «Бунёдкор» клубида давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Раевац ўтган мавсумни «Қўқон-1912» сафида ўтказган бўлиб, Олий Лига мухлисларининг оғзига тушганди. 25 ёшли ҳужумчи «қалдирғочлар» билан неча йиллик келишувга эришгани борасида аниқ маълумот йўқ.
«Бунёдкор» бир мавсум аввал «Бухоро» сафида танилган Вадим Чемиртанни клубга таклиф қилганди. Сергей Лушчаннинг истаги билан амалга ошган иш, ундан кейин ўзини оқламади ва Чемиртан Қосимов тузган жамоада асосий таркибни ўзи учун суғурталай олмади.
Филипп профессионал фаолиятини 2009 йил «Будучност» клубида бошлаган бўлиб, деярли ҳар йили жамоа алмаштиради. У 2015 йил Польша клуби «Сиарка»да ҳам ўйнади. Қўқонликлар сафида эса 28 та ўйинда 7 та гол уришни уддалади.
Изоҳ (0)