Польшада Адольф Гитлернинг туғилган куни муносабати билан уюштирилган ноқонуний тадбирларда иштирок этган нацист фаоллар ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат бош прокуратураси матбуот котиби Эва Бялик баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
TVN телеканали журналистлари 20 январь куни ўтказилган бу тадбирларда яширинча иштирок этиб, воқеа жойида олинган видеоларни тарқатган эди.
«Прокуратура топшириғи билан уч эркак ушланди, уларга нацизм режимини тарғиб қилиш айблови қўйилди», — деб хабар берди Бялик хоним.
Тергов версиясига кўра, ушланганлар тадбир ташкилотларидир. Улардан бирининг ёнидан қурод-яроғ ва ўқ-дори топилди.
Изоҳ (0)