Футбол бўйича Англия чемпионатида бугун 24-тур беллашувларига якун ясалади. Уэльсда меҳмон бўладиган «Ливерпуль»да айни пайтда «Челси» билан тенглашиб олиш имконияти бор.
Мазкур турда «Челси» ишончли ғалабага эришди — 4:0. Шу куни лондонликларга Сеск Фабрегас, Педро, Альваро Мората, Тибо Куртуа каби етакчилар ёрдам бера олмаган бўлса-да, Виллиан ҳамда Эден Азар уларнинг йўқлигини билинтирмади.
Лондоннинг бошқа бир клуби «Арсенал» ҳам мазкур турда 4 та гол уриб, мухлисларини хурсанд қилди. Начо Монреалнинг ўйинини алоҳида эътироф этиш мумкин. У 1 та гол уриб, 2 та голли пас берди. Бир неча турдан буён гол уришни ёдидан чиқариб қўяётган Александр Ляказетт ва ниҳоят «қора кунларига» барҳам берди.
«Юнайтед» мазкур турда «Бёрнли» майдонидан ғалаба билан қайтди ҳамда таъқибчилари билан 3 очколик фарқни сақлаб қолди. Ўзининг сўнгги ўйинида ливерпулликлардан енгилган «Сити» эса «Ньюкасл»ни таслим қилди.
Кучли олтилик жамоаларидан фақатгина «Тоттенҳэм» очко йўқотди. Ҳарри Кейн «шпорлар»ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Айни вақтда ҳужумчи 21 та гол билан АПЛ тўпурари бўлиб турибди. Муҳаммад Салоҳ ҳисобида 18 та, мазкур турда хет-трик қайд этган Серхио Агуэрода 16 та аниқ зарба бор.
Англия Премьер-Лигаси 24-тур беллашувлари 20 январь, шанба
«Брайтон» — «Челси» 0:4
Голлар: Эден Азар, 3 (0:1). Виллиан, 6 (0:2). Эден Азар, 77 (0:3). Виктор Мозес, 89 (0:4).«Эвертон» — «Вест Бромвич» 1:1
Голлар: Жей Родригес, 7 (0:1). Байе Умар Ньясс, 70 (1:1).«Сток Сити» — «Хаддерсфилд» 2:0
Голлар: Жо Аллен, 53 (1:0). Маме Бирам Диуф, 69 (2:0).«Лестер» — «Уотфорд» 2:0
Голлар: Жейми Варди, 39 (1:0). Риёд Маҳрез, 91+ (2:0).«Вест Ҳэм» — «Борнмут» 1:1
Голлар: Райан Фрейзер, 72 (0:1). Хавьер Эрнандес, 73 (1:1).«Бёрнли» — «Манчестер Юнайтед» 0:1
Гол: Антони Марcьяль, 54 (0:1).«Арсенал» — «Кристал Пэлас» 4:1
Голлар: Начо Монреаль, 6 (1:0). Алекс Ивоби, 10 (2:0). Лоран Косельни, 13 (3:0). Александр Ляказетт, 22 (4:0). Лука Миливоевич, 78 (4:1).«Манчестер Сити» — «Ньюкасл» 3:1
Голлар: Серхио Агуэро, 34 (1:0). Серхио Агуэро, 63-пен (2:0). Жейкоб Мерфи, 67 (2:1). Серхио Агуэро, 83 (3:1).21 январь, якшанба
«Саутгемптон» — «Тоттенҳэм» 1:1
Голлар: Давинсон Санчес, 15-авт (1:0). Ҳарри Кейн, 18 (1:1).22 январь, душанба«Суонси» — «Ливерпуль» 01:00
Изоҳ (0)