Япония КХДР билан дипломатик алоқаларни давом эттираётган Африканинг ривожланаётган давлатларига Пхеньянга нисбатан БМТ Хафвсизлик кенгаши санкциялар режимига амал қилинишини таъминлашда кўмаклашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 21 январь, якшанба куни Kyodo агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Янги чоралар, биринчи навбатда, маҳаллий аҳолини касбий тайёрлаш, шунингдек, пулларни ювиш ва қурол савдосининг олдини олиш соҳаларида ёрдам кўрсатишга дахл қилади. Япония расмийларининг фикрича, бу ракета ва ядро дастурларини ривожлантириш учун валюта олишда Пхеньянга тўсқинлик қилиши лозим.
Бундан ташқари, Токио Африка мамлакатлари божхона бошқармалари вакилларининг қурол етказишни назорат қилишга бағишланган конференцияларини ташкил этишни режалаштирмоқда.
Япония ТИВ ушбу мақсадлар учун март ойи охирига қадар 1,2 миллиард иенга яқин (10,8 миллион доллар) маблағ ажратади.
Изоҳ (0)