АҚШ қуруқлик кучларининг AH-64 Apache вертолёти Калифорния штатида қулади. Бу ҳақда, Fox News телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Вертолётнинг икки учувчиси ҳам ҳалок бўлди.
Фожиа чўл ҳудудида рўй берди. Унинг сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Жорий йилда бу америкалик ҳарбийлар ҳалокатига олиб келган дастлабки бахтсиз ҳодиса бўлди.
Изоҳ (0)