Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2018 йилда жорий «7 рақамли» телефон рақамлари тизимидан «9 рақамли» тизимга ўтишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Terabayt.uz» хабар берди.
Ушбу ўзгаришлар халқаро электр алоқа иттифоқи таклифи ва RH 45-101:2013 раҳбарий ҳужжати асосида амалга оширилади.
Ҳозирда шаҳар телефони орқали Тошкент шаҳрида жойлашган абонентга қўнғироқни амалга ошириш учун мисол тариқасида 245-45-45 рақамлари терилган бўлса, ўзгаришлардан сўнг 71-245-45-45 тарзида рақам терилиб, қўнғироқ амалга оширилади.
Мобил телефонингиз орқали ҳам худди шу тартиб амал қилади. Абонент рақамини тўлиқ терилган ҳолатда эса (+99871 245-45-45) одатий тарзда қўнғироқ амалга оширилади.
Изоҳ (0)