7 январь куни тахминан соат 02:00 ларда номаълум шахс Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида фуқаро Бахрамов Бунёд Қамбаровичнинг хонадонига кириб, у ердан 14800000 сўмлик Lifan 250 мотоцикли ҳамда 3700000 сўмлик автомашина ювиш ускунасини ўғирлаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғрилик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган эди.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида жиноятни Ахмедов Рустам Хабибуллаевич ва Одилов Акбар Олим ўғли содир этгани аниқланди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
Изоҳ (0)