Тўхтаб туринг, ювинишга шошилманг. Хатоларга йўл қўймаслик учун аввал бизнинг мақоламизни яхшилаб ўқиб чиқинг.

Фото: «Woman.ru»

  1. Юзингизни бир кунда икки мартадан кўпроқ ювасиз

Юз терисининг сув билан ҳаддан ташқари кўп контактда бўлиши қичишишлар пайдо бўлишини келтириб чиқариши ёки намликнинг етишмаслигига олиб келиши мумкин.

Сувсизланган терининг усти шўралайди, қаттиқ тортилиш сезилади ва ажинлар пайдо бўла бошлайди. Бундай ёқимсиз оқибатларни кўришни хоҳламасангиз, юзингизни бир кунда фақат икки марта: эрталаб ва кечқурун ювинг.

  1. Юзингизни узоқ ювасиз

Лекин кўпчилик жараённинг ўзига қизиқиб кетиши мумкин: юзни кўпик ёки гел билан яхшилаб ва узоқ вақт массаш қилиш. Тери бунга ҳам муҳтож эмас. Агар у гапира олганда эди, унда беш дақиқа давомида юзни совунламасликни, бунинг устига шунча кўп ювиш воситаси сурмасликни сўраган бўлар эди.

  1. Скрабни бир ҳафтада бир мартадан кўпроқ ишлатасиз

Скрабни жуда эҳтиётлик билан ишлатиш зарур. Қути устидаги «тешикчаларни ажойиб тарзда тозалайди ва терини ялтирамайдиган қилади» деган ёзувлар тагида маккор восита яширинган бўлади. Балки у ҳақиқатан ҳам тешикчаларни яхши тозалар ва терини ялтирамайдиган қилар, лекин фақат эҳтиёткорлик билан ва тўғри ишлатилганда. Мўътадиллик — муҳим омил.

  1. Терингиз турига мос келмайдиган воситалардан фойдаланасиз

Ҳар бир тери турининг ўз эҳтиёжлари бўлади ва уларга мўлжалланган воситаларнинг таркиби бир-биридан жиддий фарқ қилиши керак.

Таъсирчан тери учун воситалар таркибида азулен, алоэ вера ва пантенол; муаммоли тери учун — бензоилпероксид, изотретиноин ва ихтиол; ёғли тери учун — мева кислоталари, салицил кислота ва кўк чой; нормал тери учун — бета-глюкан, сквален ва олигосахаридлар қатнашиши керак.

Манба: «Woman.ru»