Ўзбекистон U23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Японига қарши беллашув олдидан ўз фикрини билдирди. Ҳайдаров Осиё Чемпионати U23 чорак финали доирасидаги ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этганди.
Мураббийнинг қайд этишича, футболчилар руҳияти устида ишлаш бошлангач, жамоа кетма-кет икки турда зафар қучган ва чорак финал масаласини ҳал қилган.
Эртанги ўйин Таиланддаги мусобақа финалидан тамомила фарқ қилади. Чунки Осиё Чемпионати бутунлай бошқа масала. Унинг илк ўйини мағлубият билан бошлангач, биз футболчилар руҳияти устида кўп ишладик. Шу тариқа кетма-кет икки турда зафар қучдик.Ўзбекистон термаси Таиланддаги халқаро турнир финалида Япония билан дуч келиб, 2:2 ҳисобидаги дуранг ўйнаган ва пенальтилар сериясига кўра зафар қучганди.Равшан Ҳайдаров, Ўзбекистон U23 бош мураббийи
Япония яхши жамоа. Ўйлашимча, улар ҳам Таиланддаги турнир финалидаги жамоадан фарқ қилади. Биз рақибни яхши ўргандик. Эртага ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатмоқчимиз. Бу борада шогирдларимга ишонаман.Ўзбекистон ва Япония термаларининг ярим финал йўлидаги ўйини эртага — 19 январь куни Тошкент вақти билан 13:00 да старт олади.Равшан Ҳайдаров, Ўзбекистон U23 бош мураббийи
Изоҳ (0)