Дубайда 5 мингдан ортиқ юк машинаси назорат қилувчи интеллектуал қурилмалар билан жиҳозланади, деб ёзади UAEInside.
Қурилмалар транспорт воситаларидаги носозликларни масофадан аниқлайди ва ҳайдовчининг йўллардаги хулқ-атворини назорат қилади.
«Юк машиналарига ўрнатилган қурилмалар транспорт воситалари ва йўлларни бошқариш хизмати мониторинг маркази билан боғланади. Хизмат йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш ва носозликларни аниқлаш учун оғир транспорт воситалари ҳайдовчиларини масофадан мониторинг қилади», — дейди мониторинг бўйича агентлик директори Муҳаммад Набхан.
Ушбу тадбирнинг иккинчи босқичи 15 йилдан ортиқ ишлаётган юк машиналарига қаратилади. 2019 йилнинг августидан трекерлар 10 йилдан ортиқ хизмат қилаётган юк машиналарига ўрнатилади.
«Интеллектуал қурилмалар транспорт воситасининг тўқнашуви, тезликни ошириш, кутилмаганда тўхташ, дам олишсиз узоқ вақт ҳайдаш, тезликни хавфли ошириш, кескин бурилиш ва тақиқланган соатларда ҳайдаш каби ҳолатларни аниқлай олади», — дея қўшимча қилади Набхан.
Изоҳ (0)