Бельгия футбол федерациясининг техник бўлимига раҳбарлик қилаётган Крис ван Пуйвелде ҳамда «Андерлехт» футбол клуби скаутларининг раҳбари Бекир Тедек аввал ваъда қилингани каби Ўзбекистон футбол федерациясига ташриф буюрди.
25 январь куни Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбариятида ўзгариш юз бериши мумкин
Меҳмонларни ташкилот биносида президент Умид Аҳмаджоновнинг ўзи кутиб олди. Бунда томонлар Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантиришда Бельгия тажрибасидан фойдаланиш масаласида суҳбат қурган.Умид Аҳмаджонов ёшлар футболида ЎФФ қандай сиёсат олиб боришни режалаштирганини бельгияликларга тушунтирган. Унга кўра, Ўзбекистон 4 та алоҳида минтақага ажратиб чиқилади ва уларнинг ҳар бирига жавобгар этиб, хорижий мутахассислар олиб келинади. Уларнинг иш фаолиятини эса бошқа бир хорижий мутахассис мониторинг қилиб бориши керак. ЎФФ бунда Бельгия тажрибасига суянишни режалаштирган. Шу важдан келиб чиқиб, техник директорнинг ҳам айнан Бельгиядан бўлиши мантиқлидир.
Мониторинг давомида техник директор скаутинг ишларини янги босқичга олиб чиқиши керак бўлади. Шу тариқа мамлакатдаги иқтидорли болалар саралаб олиниб, уларнинг энг салоҳиятлиларини Бельгия ва Европанинг бошқа мамлакатларида жойлашган футбол академияларига ўқиш учун юбориш кун тартибида бўлиши керак.
Бельгиялик мутахассислар фикр ва таклифларни ўрганиб чиқади ҳамда бу борада ўз шартларини тақдим этади. Унга қадар эса уч кун давомида Тошкентда бўлиб, пойтахтнинг уч гранд клуби қандай ишлаётгани билан танишади. Бунда болалар учун яратилган шароитлар асосий планда бўлади.
Аниқ бўлишича, Умид Аҳмаджонов билан гаплашиб олган Крис ван Пуйвелде ҳамда Бекир Тедек бугун — 17 январь куни Тошкент шаҳар ҳокими билан ҳам кўришади. Бунда айнан қандай масалалар кўриб чиқилиши ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)