Хитой раиси Си Цзиньпин ва АҚШ президенти Дональд Трамп телефон орқали мулоқотда Корея ярим оролида вазиятнинг яхшиланишини муҳокама қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Хитой етакчиси Пекин ва Вашингтон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликдан қониқиш билдирди.
Ўз навбатида, Трамп долзарб муаммоларни ҳал этиш ва ўзаро муносабатларни тўлақонли йўлга қўйиш учун Хитой раҳбарияти билан фаол алоқада бўлишга тайёрлигини билдирди.
Изоҳ (0)