Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 15 январь, душанба куни яҳудий давлатини ҳар қандай чегарада тан олишдан бош тортган Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббосни танқид қилди. Сиёсатчи баёнотини унинг матбуот хизмати тарқатди, деб ёзади «ТАСС».
14 январь, якшанба куни Фаластин президенти Фаластинни озод қилиш ташкилоти Марказий кенгашининг Рамалладаги фавқулодда мажлисида АҚШ ва Исроилни кескин танқид қилиб, уларни тинчлик жараёнини бузишда айблади.
«Аббос бутун ҳақиқатни ошкор қилди ва кенг жамоатчиликка оддий ҳақиқатни намойиш этди: биз (исроилликлар) ва фаластинликлар ўртасидаги можаро сабаби уларнинг яҳудий давлатини ҳар қандай чегарада тан олишдан кескин бош тортишидадир», — дейди Нетаньяху.
Изоҳ (0)