Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос 14 январь, якшанба куни Рамаллада Фаластинни озод қилиш ташкилоти Марказий кенгашининг фавқулодда мажлисида чиқиш қилди. У ўз нутқида Шарқий Қуддус фақат Фаластин давлатининг пойтахти бўлиши мумкинлигини маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бу бизнинг шаҳримиз ва бизнинг еримиз, биз уни тарк этмаймиз», — деди Аббос. Унинг сўзларига қараганда, фаластинликлар ҳозирда ўз тарихидаги муҳим босқични бошдан кечирмоқда. «Биз бирор бир томоннинг амрига бўйсунмаймиз ва ўтмиш хатосини такрорламаймиз, — дея таъкидлади Аббос. — Америкаликлар сўз юритаётган ҳеч қандай ‘аср битими’ амалга ошмайди».
У Вашингтон томонидан Фаластин халқига билдирилаётган таҳдидларни «шармандали» деб атади, шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг автоном маъмуриятга молиявий ёрдамни тўхтатиш ҳақидаги режаларини кескин танқид қилди.
Изоҳ (0)