Чехияда президент сайловининг биринчи тури 12 январь куни бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Овоз бериш Чехияда анъанавий тарзда икки кун давом этади.
Овоз беришда сайловчиларнинг 50–60 фоизи иштирок этиши кутилмоқда.
Ғалабага асосий даъвогарлар амалдаги давлат раҳбари Милош Земан, шунингдек, Фанлар академиясининг собиқ раиси Йиржи Драгош ва тадбиркор Михал Горачек ҳисобланмоқда.