Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан туман ва шаҳарларнинг санитария-эпидемиология ҳолатини яхшилаш, чиқинди билан боғлиқ вазифаларни бажариш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ривожлантиришни янада кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар беради ЎзА.
«2017 йилда вилоятдаги 21 чиқиндихонада 3 миллион тоннадан ортиқ, 32 чиқиндини қайта ишлаш корхоналари томонидан 7 миллион 300 тонна чиқинди қайта ишлаш учун қабул қилинди, — деди вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи Шерзод Турдиев. — Бундан ташқари, 21 корхона ва ташкилот шартнома асосида 28 минг 378 дона яроқсиз симобли лампаларни демеркуризация қилиш учун махсус жойларга етказди. Чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш тизимини келгусида янада ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Бу жараёнга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш иш самарадорлигини янада оширади».
2017 йилда «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси томонидан вилоят туман ва шаҳарларида давлат бюджети ҳисобидан 61 чиқинди тўплаш шохобчаси қурилди. Жорий йилда яна 47 шохобча қуриш ва уларни контейнерлар билан жиҳозлаш режалаштирилган.
Изоҳ (0)